Жамиятимиз 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида юридик ва жисмоний шахсларга ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда. “Respublika mulk markazi” МЧЖ давлат муассислигида ташкил этилган республикамиздаги ягона савдо ташкилотчиси ҳисобланиб, кўп йиллик тажрибасига ва юқори малакага эга ходимлардан иборат профессионал меҳнат жамоаси узоқ йиллардан буён мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги корхона ва ташкилотларга сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг юқори эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 июндаги 403-Ф-сонли фармойишига асосан “Respublika mulk markazi” МЧЖ автомототранспорт воситалари, асбоб-ускуналар, хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушлар, шу жумладан, кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа турдаги мулкларнинг оммавий савдоларини (аукцион, танлов) ташкил этиш хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган.

Айни вақтда Тошкент шаҳри ва вилояти миқёсида “Respublika mulk markazi” МЧЖ ва унинг Пойтахт ҳамда Тошкент минтақавий филиаллари фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Respublika mulk markazi” МЧЖ томонидан таъсис этилган ҳудудий мулк марказлари ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Жамиятимиз республикадаги 20 дан ортиқ газета ва журналлар билан хамкорликда ишлаб келмоқда.

“Respublika mulk markazi” МЧЖ томонидан ташкил этиладиган автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналарни аукцион савдоларини ташкил этиш бўйича комиссион тўлов миқдори 1 фоиз миқдорда белгиланишини маълум қиламиз.

Ушбу комиссион тўлови “Respublika mulk markazi” МЧЖда савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда Республикамизнинг марказий ва маҳаллий газеталар орқали мунтазам равишда ўзбек ва рус тилларида эълонлар беришга, савдолар ҳажми ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга, ходимларни рағбатлантиришга ҳамда жамият ривожи учун сарфланади.

Жамиятимиз хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар Бошқармаси Транспорт бўлими, “Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзбекистон Республикаси Чегара Қўшинлари Қўмитаси”, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва унинг барча худудий бошқармалари шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмаси каби йирик ташкилотлар билан тенг хуқуқийлик асосида тузилган шартномаларга асосан ўз хизматларимизни кўрсатиб келмоқдамиз.