Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига тегишли
29.03.2021
Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси
07.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сон қарорига мувофиқ хамда “Тошкент Агросервис МТП” МЧЖининг «Бўка Агросервис МТП ва ИСМ»МЧЖ 100(юз) фоиз устав жамғармасидаги улуши бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Эълон матни: Очиқ танлов савдосига Тошкент вилояти Бўка тумани Тошлок МФЙ, А.Қодирий кўчаси 12-уй манзилида жойлашган "Бука Агросервис МТП ва ИСМ" МЧЖнинг 100 (юз) фоиз улуши қуйилмоқда. Балансда сақловчи: “Тошкент Агросервис МТП” масъулият чекланган жамияти. Фаолияти ихтисоси: Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳамда фермер хўжаликларига механизатция ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич баҳоси – 5 422 784 000,00 сўм; Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда заклат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тўланади. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусҳаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; 4.Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: - Машина трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини кўрсатилган муддатларда ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш, хизматлар рўйхатини кенгайтириш, жумлада6н юк ва енгил автотранспорт воситаларига ҳамда техниканинг бошқа турларига сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш; - Мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; - Машина трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ(станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; - Жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; - Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; - Сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш кўпи билан 5 йил муддатга бўлиб тўлаш бўйича таклифлар; - Машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; - Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2021 йил 20 апрел Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 банк иш кундан кечикмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) Савдо ташкилотчиси “Respublika mulk markazi” МЧЖ “Poytaxt filiali”нинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ХАТБ “Давр Банк” Яккасарой филиалидаги ҳисоб-рақами: 2020 8000 0005 7145 2002 МФО: 01069, СТИР: 200933850. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268 сонли қарори билан сотилаётган улушларнинг бошланғич нархи, танлов ғолиби биринчи тўловни улуш бозор қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган микдорини (10 фоиз заклад пулига кушимча 20 фоиз қушимча тўловини) шартнома имзолангандан сўнг, узоғи билан бир ой муддатда амалга ошириши, қолган 70 фойизини беш йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаши. Танлов савдоларини ўтказиш ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси, 13А -уй. Савдоларга марҳамат қилинг!
Мулк нархи: 5 422 784 000 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Тошкент шаҳри
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 20.04.2021
1-такрорий савдо санаси: 04.05.2021
2-такрорий савдо санаси: 17.05.2021