ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА! “Muruvvat-teks” МЧЖга тегишли, “Modellar uyi galereyasi” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши
28.03.2019
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУКга тегишли, Тошкент шаҳрининг Сайилгох кўчасига жойлаштирилган енгил турдаги замонавий кўчар павильонлар
03.06.2019

“ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ ТИЗИМИДАГИ “SURXONDARYO AGROSERVIS МТP” МЧЖНИНГ “ҚУМҚЎРҒОН АГРОСЕРВИС МТП 2017” МЧЖ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИДАГИ 100 ФОИЗ УЛУШИ

Эълон матни: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Оқжар” ҚФЙ, Боғаро МФЙда жойлашган, “Қумқўрғон Агросервис МТП 2017” МЧЖнинг 100 фоиз улуши. “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖ Кузатув кенгашининг 20.09.2019 йилдаги 03-сонли мажлис баёнига ва “Surxondaryo Agroservis МТP” масъулият чекланган жамиятининг 02.10.2019 йилдаги 1/1-604-сонли буюртманомасига асосан бозор баҳосини тўртинчи маротаба яна 10 фоизга пасайтирилган. Фаолияти ихтисоси: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2019 йил 31 октябр соат 11:00да Сурхондарё вилояти хокимлигининг мажлислар залида бошланади. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 30 октябр соат 18:00да тўхтатилади. Таклифлар тушмаган ёки танлов ўтказилмаган тақдирда такрорий танлов савдолари 2019 йил 15 ноябр, 3 ва 20 декабр кунлари соат 11:00да ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир иш кун олдин соат 18:00да тўхтатилади. Таклифларни очиш вақтида танловда ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда заклат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамга тушириши керак. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусҳаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; 4.Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: - Машина трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; - Мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; - Машина трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ(станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; - Жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; - Улушнинг бошланғич баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; - Сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; - Машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; - Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб, савдо ғолибига 10 банк иш кун муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси “Surxondaryo Agroservis МТР” МЧЖ ва “O’zagroservis” АЖ билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Мулк нархи: 4 291 241 759 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Сурхондарё вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 31.10.2019
1-такрорий савдо санаси: 15.11.2019
2-такрорий савдо санаси: 03.12.2019
3-такрорий савдо санаси: 20.12.2019