“Автосаноат Инвест” МЧЖга тегишли Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Гулистон кўчасида жойлашган “Оқолтин Автотехсервис” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши
21.08.2019
аввал фойдаланилган 2126 дона иситиш батариялари
23.10.2019

“ЎЗАГРОСЕРВИС” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТИЗИМИДАГИ “SURXONDARYO AGROSERVIS МТП” МЧЖНИНГ “SHO’RCHI AGROSERVIS MTP 2017” МЧЖ УСТАВ ЖАМҒАРМАCИДАГИ 100 ФОИЗ УЛУШ

Эълон матни: Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчаси 35-уйда жойлашган “Sho’rchi Agroservis MTP 2017” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши. Очиқ танлов савдосига “Sho’rchi Agroservis MTP 2017” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши “Sho’rchi Agroservis MTP 2017” МЧЖнинг ягона таъсисчиси “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖнинг 10.09.2019 йилдаги 3-сонли йиғилиш қарорига ва “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖнинг 10.09.2019 йилдаги 1/3-564-сонли буюртманомасига асосан қуйилмоқда. Балансда сақловчи: “Surxondaryo Agroservis МТП” масъулият чекланган жамияти. Фаолияти ихтисоси: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2019 йил 15 октябр куни соат 11:00да Сурхондарё вилояти хокимлигининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 14 октябр куни соат 18:00да тўхтатилади. Таклифлар тушмаган ёки танлов ўтказилмаган тақдирда такрорий танлов савдолари 2019 йилнинг 31 октябр, 15 ноябр, 3 ва 20 декабр кунлари соат 11:00да ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир иш кун олдин соат 18:00да тўхтатилади. Таклифларни очиш вақтида танловда ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусҳаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; 4.Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: - Машина трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; - Мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; - Машина трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ(станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; - Жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; - Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; - Сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; - Машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; - Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб савдо ғолибига 10 банк иши кун муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖ ва “O’zagroservis” АЖ билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) Савдо ташкилотчиси “Surxondaryo mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ХАБ “Траст банк” Термиз филиалидаги ҳисоб-рақами: 20208000904941294001, МФО: 01063, СТИР: 302125729 Танлов савдолари ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Баркамол авлод кўчаси 19-уй. Тел: 76-223-15-82. веб-сайт: www.rmm.uz. электрон почта манзили: user100@inbox.uz. Гувоҳнома: 972.
Мулк нархи: 4 831 393 699 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Сурхондарё вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 15.10.2019
1-такрорий савдо санаси: 31.10.2019
2-такрорий савдо санаси: 15.11.2019
3-такрорий савдо санаси: 03.12.2019
4-такрорий савдо санаси: 20.12.2019