КАМАЗ 54112А русумли юк тортувчи автотранспорт
30.04.2021
Асакабанк АЖ Самарқанд вилоят вилиали тассаруфида бўлган автотранспорт воситалари Sinotruk HOWO 2018 йилда ишлаб чиқарилган Юк машинаси ва давлат рақами 30 172 MBA ва CIMC русумли тирикма (полуприцеп цистерна)
09.05.2021

Аукцион савдосига “Uzchasys” МЧЖ ҚК”нинг 2021 йил 07 июндаги №01/01-37-816-сонли такрорий буюртманомасига ҳамда “UzautoComponents”нинг 2021 йил 13 апрелдаги 6-сонли улушни сотиш бўйича қарорига асосан, “Uzchasys” МЧЖ ҚК устав капиталидаги “UzautoComponents” МЧЖга тегишли улушнинг 51 фоизи қўйилмоқда.

Эълон матни: “Respublika mulk markazi” МЧЖ бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади! Аукцион савдосига “Uzchasys” МЧЖ ҚК”нинг 2021 йил 07 июндаги №01/01-37-816-сонли такрорий буюртманомасига ҳамда “UzautoComponents”нинг 2021 йил 13 апрелдаги 6-сонли улушни сотиш бўйича қарорига асосан, “Uzchasys” МЧЖ ҚК устав капиталидаги “UzautoComponents” МЧЖга тегишли улушнинг 51 фоизи қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 77 034 994 177.97 сўм. “Uz Chasys” MCHJ устав капиталидаги 51 фоиз улушни сотиш шартлари, томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари "Ўзавтосаноат" АЖ – “UzautoComponents” MCHJ va "UzAuto Motors" АЖнинг ягона акциядори(таъсисчиси) (кейинчалик матнда – “Uzauto”) сифатида 10 йил давомида рақобат муҳитида ва ўзаро тенг хуқуқлилик асосида Харидорни Ўзбекистон Республикасида “машинасозлик соҳасида” бизнесни амалга оширишда қўллаб қувватлайди. “Uzauto” келажакда янги потенциал лойиҳалар учун устувор етказиб берувчи сифатида “Uz chasys” МЧЖ ҚКни тан олади. “Uzauto” “Uz chasys” МЧЖ ҚКга маҳаллий Қонунчилик ва / ёки маҳаллий ҳокимият органлари билан боғлиқ барча масалаларда тўлиқ ёрдам беради. “Uzauto” - “Uz chasys” МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқарган “автомобиллар учун бутловчи қисмлар”ни йиллик аввалдан белгиланган ҳажмларда қуйидаги шартларга асосан "Uzauto Motors" АЖ ва тизим корхоналари томонидан сотиб олинишини КАФОЛАТЛАЙДИ: - Харидор "Uzauto Motors" АЖ ва "UzautoComponents" МЧЖга “Uz chasys” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган KD деталлари ва материалларини (махсулотнинг бутун хаётий даври давомида) етказиб беришни сақлаб қолиши шарт; - Харидор эҳтиёт қисмлар бозори учун маҳсулотларни "Uzauto Motors" АЖ орқали етказиб берилишини таъминлайди; - Харидор корхонанинг асосий фаолият тури, активлар олди-сотди шартномаси белгиланган тартибда регистрация қилингандан сўнг 10 (ўн) йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиб қолади; - Харидор, корхона бошқарув органлари барча қарорларини қабул қилишда келишиш, корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотларнинг амалдаги жорий нархларига 3 йил мобайнида кўтаришга доир ўзгартиришлар киритмаслик ва кейинчалик, бозор шароитларини хисобга олган ҳолда шакллантирилган, ”UzAuto Motors” АЖ учун мақбул бўлган, лекин корхонанинг бошқа харидорлари таклиф этган нархдан кўп бўлмаган нархга овоз бериш мажбуриятини олади. - ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нархининг импорт қисми валюта курсидаги фарқи 3 ойда бир “Uzauto motors” АЖ томонидан қайта кўриб чиқилади; Хомашё материалларининг жаҳон нархи 3 фоиздан ортиқга ўзгарган холатда аввалдан келишилган тартибга асосан 6 ойда бир нархлар ўзаро ўрганиш натижасига мувофиқ Uzauto motors” АЖ томонидан қайта кўриб чиқилади ва ушбу холатда кўриб чиқилган нарх 3 тарафларнинг таклиф этган нархдан кўпни ташкил этмайди; Шунинг билан бирга, харидор Ўзбекистон Республикаси худудида махаллийлаштириш мумкин бўлган бутловчи қисмларни махаллийлаштириш мажбуриятини олади; - Солиқ, божхона, йиғимлар, комунал тўловлар, логистика хизматлари нархи 10 фоиздан ортиқга ўзгарса 6 ойда бир ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг “Uzauto motors” АЖга етказиб бериш нархи Uzauto motors” АЖ томонидан қайта кўриб чиқилади ва ушбу холатда кўриб чиқилган нарх 3 тарафларнинг таклиф этган нархдан кўпни ташкил этмайди; - Харидор, корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотларнинг ”Дженерал Моторс“ стандартларига ва автомобиль ишлаб чиқарувчининг (“UzAuto Motors“ АЖ) тегишли ОЕМ талабларига мувофиқлигини таъминлайди ва махсулотларнинг лицензиати бўлган ”Дженерал Моторс“ компанияси томонидан тасдиқланган етказиб берувчиси билан техник қўллаб-қувватлаш бўйича лицензия келишуви тузишга мажбуриятини олади; Харидорнинг хуқуқ ва мажбуриятлари: - Харидор 3 йилдан кам бўлмаган муддатда ОЕМ талабларига мувофиқ бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича малакага эга бўлишлиги; - Харидор “Uz chasys” МЧЖ ҚК рентабеллигини ошириш ва “Uz chasys” МЧЖ ҚК харажатларини камайтириш учун ташаббусларни амалга ошириш ҳуқуқига эга, шунинг билан бирга маҳсулот тан нархини камайтириш бўйича доимий чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олади; - Харидор “UzautoComponents” MCHJнинг “Uz chasys” МЧЖ устав капиталида қолган улушни кейинги 3 йилликгача сотувчи таклиф этган санада бозор қийматида сотиб олинишини кафолатлади; - Харидор “Uz chasys” МЧЖ ҚКнинг барча жорий мажбуриятларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бажаради; - Харидор UzAuto Motors AJ талабига биноан 1804 ва 1810 Форма шаклларини (Cost breakdown form) тақдим этади. Аукцион савдоси 2021 йил 22 июн куни соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 18 июн куни соат 16:00 гача қабул қилинади. Юқоридаги улуш 2021 йил 22 июн куни сотилмаган тақдирда такрорий савдоси 2021 йил 7 июл кунлари соат 11-00 дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдо учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо бўлишидан бир иш кун олдин соат 16:00 гача қабул қилинади. Савдо ғолиби деб топилган шахсга(Монополияга қарши курашувчи органнинг тегишли хулосаси олингандан сўнг) 5 куни ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Савдода иштирок этиш учун ариза, закалат пули тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати нусхаси, вакиллар учун ишончнома тақдим этилади. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан мулк бошланғич бахосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “RMM” МЧЖнинг ХАТБ «Давр банк» Олмазор филиалидаги қуйидаги ҳисоб-рақамига тўлашлари шарт: х/р: 22604000200571452001. МФО: 01121, СТИР: 200933850. Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Хамид Олимжон кўчаси, 13А-уй. Тел: 71 237 23 86 Гувохнома №001805.
Мулк нархи: 77 034 994 178 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Аукцион
Жойлашув ҳудуди: Тошкент шаҳри
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 22.06.2021
1-такрорий савдо санаси: 07.07.2021