«Узагросуғурта» АЖ тегишли бўлган автотранспорт воситалари
07.02.2019
“Samarqand viloyati Agroservis МТП” МЧЖнинг “Nurobod tuman Agroservis MTP” МЧЖ устав жамғармаcидаги улуши бўйича танлов савдоларига мархамат!
14.02.2019

“Samarqand viloyati Agroservis МТП” МЧЖнинг “Ko’shrabod Agroservis MTP” МЧЖ устав жамғармаcидаги улуши бўйича “Samarqand mulk markazi” МЧЖ очиқ танлов савдоларига таклиф этади!

Эълон матни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Samarqand viloyati Agroservis МТП” МЧЖнинг “Ko’shrabod Agroservis MTP” МЧЖ устав жамғармаcидаги улуши бўйича “Samarqand mulk markazi” МЧЖ очиқ танлов савдоларига таклиф этади. 1. Очиқ танлов савдосига “Ko’shrabod Agroservis MTP” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши 23.01.2019 йилдаги 01/7-19-буюртманомага асосан қўйилмоқда. Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Э.Жуманбулбул кўчаси 12-уй манзилида жойлашган “Ko’shrabod Agroservis MTP” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши. Балансда сақловчи: “Samarqand viloyati Agroservis МТП” МЧЖ. Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич нархи – 2 283 200 000 сўм. Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Танловда республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан улуш бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда заклат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: – юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда; – жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда. 4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: – машина-трактор паркининг асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; – мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; – машина-трактор паркининг мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; – жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликнинг бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; – улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; – сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; – машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; – иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2019 йил 27 февраль Тошкент вақти билан соат 11.00 да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 26 февраль Тошкент вақти билан соат 18.00 да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда танлов савдолари 2019 йилнинг 15 март, 1 ва 17 апрель, 3 май кунлари соат 11.00 да такроран ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади). Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 банк иш кунидан кечикмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар улуш бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) савдо ташкилотчиси “Samarqand mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги ҳисоб рақами: 20208000804942465001, МФО: 00262, СТИР: 302129857. Танлов савдолари ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 58-уй, 2-қават. Тел.: (66) 233-80-11. Веб-сайт: www.rmm.uz. Электрон почта манзили:sammulkmarkaz@inbox.uz. Гувоҳнома: 05496. Савдоларга марҳамат қилинг!
Мулк нархи: 2 283 200 000 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Самарқанд вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 27.02.2019
1-такрорий савдо санаси: 15.03.2019
2-такрорий савдо санаси: 01.04.2019
3-такрорий савдо санаси: 17.04.2019
4-такрорий савдо санаси: 03.05.2019