Наманган вилояти, Учқўрғон туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 35-умумий ўрта таълим мактаби
16.08.2022
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Muzrabot Agroservis МТP 2017” МЧЖ устав капитали (фонди)даги 100 фоиз улуши бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.
24.12.2022

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! “ЎЗАГРОСЕРВИС” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТИЗИМИДАГИ “SURXONDARYO AGROSERVIS МТP” МЧЖНИНГ “BANDIXON AGROSERVIS MTP 2017” МЧЖ УСТАВ ЖАМҒАРМАCИДАГИ 100 ФОИЗ УЛУШИНИНГ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИГА МАРҲАМАТ!

Эълон матни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг устав жамғармаcидаги улушлари бўйича “Respublika mulk markazi" МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали очиқ танлов савдоларига таклиф этади. “Bandixon Agroservis MTP 2017” МЧЖнинг ягона таъсисчиси “Surxondaryo Agroservis МТР” МЧЖнинг 19.08.2022 йилдаги 4-сонли қарори ва “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг 22.08.2022 йилдаги 1/3-57-буюртманомасига асосан ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИга: 1 ЛОТ. Бандихон тумани, Бектепа маҳалласида жойлашган “Bandixon Agroservis MTP 2017” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши. Бошланғич нархи – 2 027 703 064 сўм. Балансда сақловчи: “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖ. Фаолияти ихтисоси: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусҳаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; 3.Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: - Жамиятни мавжуд иш ҳақи, солиқ ва мажбурий тўловлардан, шунингдек банк кредити, заём ва бошқа қарздорликларни бартараф этиш тадбири бўйича унинг аниқ бажариш муддатини кўрсатиш; - Машина трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; - Жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; - Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; - Сотиб олиш қийматини 1 (бир) йилдан кўп бўлмаган энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; - Машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; - Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2022 йил 28 сентябр куни соат 11:00да Сотувчи - “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг Термиз тумани Мангузар маҳалласидаги маъмурий биносининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2022 йил 27 сентябр куни соат 18:00да тўхтатилади. Таклифлар тушмаган ёки танлов ўтказилмаган тақдирда такрорий танлов савдолари 2022 йилнинг 13 ва 28 октябр, 15 ва 30 ноябр кунлари соат 11:00да ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир иш кун олдин соат 18:00да тўхтатилади. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб савдо ғолибига 10 банк иш кун муддатда белгиланган тартибда олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар ҳар бир ЛОТ бўйича улуш бошланғич нархининг 1 фоиздан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини ҳамда 29 фоиз миқдорида ихтиёрий сотиб олиш қиймати тўловини олдиндан (ариза буюртманома топширилгунига қадар) Савдо ташкилотчиси “Respublika mulk markazi" МЧЖ Сурхондарё вилояти филиалининг қуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “Давр банк” ХАТБ Олмазор филиали Термиз БХМ Х/р: 20208000300571452019, МФО: 01121, ИНН: 200933850. Танлов савдоларида иштирок этиш, танлов ҳужжатларини сотиб олиш, тўлдириш, ахборот ва маслахат-консалтинг хизматларидан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Тарақиёт кўчаси 42-А-уй. Тел: 99-424-87-57. веб-сайт: www.rmm.uz. электрон почта манзили: termiz-kmxk@bk.ru. Гувоҳнома: 001805. Савдоларга марҳамат қилинг!
Мулк нархи: 2 027 703 064 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Сурхондарё вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 28.09.2022
1-такрорий савдо санаси: 13.10.2022
2-такрорий савдо санаси: 28.10.2022
3-такрорий савдо санаси: 15.11.2022
4-такрорий савдо санаси: 30.11.2022