Асакабанк АЖ Самарқанд вилоят вилиали тассаруфида бўлган автотранспорт воситалари Sinotruk HOWO 2018 йилда ишлаб чиқарилган Юк машинаси ва давлат рақами 30 175 MBA ва CIMC русумли тирикма (полуприцеп цистерна)
09.05.2021
Асака давлат-акциядорлик тижорат банки Ласетти русумли давлат рақами 30/616 ZAA бўлган автотранспорт воситаси
17.06.2021

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! “ЎЗАГРОСЕРВИС” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТИЗИМИДАГИ “SURXONDARYO AGROSERVIS МТP” МЧЖНИНГ “ANGOR AGROSERVIS MTP 2017” МЧЖ УСТАВ ЖАМҒАРМАCИДАГИ 100 ФОИЗ УЛУШИНИНГ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИГА МАРҲАМАТ!

Эълон матни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг устав жамғармаcидаги улушлари бўйича “Surxondaryo mulk markazi” МЧЖ очиқ танлов савдоларига таклиф этади. 1. ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИга “Angor Agroservis MTP 2017” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улуши «Angor Agroservis MTP 2017” МЧЖнинг ягона таъсисчиси “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖ кузатув кенгаши йиғилишининг 07.06.2021 йилдаги 02-сонли баёни ва “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг 07.06.2021 йилдаги 1/3-50-буюртманомасига асосан қуйилмоқда. Ангор тумани, Наврўз маҳалласи А.Навоий кўчаси 2-уйда жойлашган «Angor Agroservis MTP 2017” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши. Балансда сақловчи: “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖ. Фаолияти ихтисоси: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 3 706 599 047 сўм; Танлов савдосининг асосий шартлари: 1. Хабарнома чоп этилган санадан бошлаб, белгиланган танлов савдоси санасига танлов таклифларини қабул қилиш муддати якунлангунча сотувчининг ҳисоб рақамига улуш бошланғич нархининг 100 фоизини олдиндан тўлаб бериш. 2.Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини қўшилган қиймат солиғи билан таклиф қилиш. 3. Сотиб олиш қийматини сотувчига олдиндан тўланган тўловдан қолган қисмини энг қисқа муддатда, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддатда тўлаш бўйича таклифлар. 4. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 5. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат пули тўғрисида келишувга асосан улуш бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамга тушириши керак. 6. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик низом, гувоҳномасининг нусхаси, жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусҳаси, шунингдек - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусҳасини илова қилган ҳолда; 7.Танлов иштирокчиси елимланган биринчи ва иккинчи нусхадан иборат иккита конвертга солинган, объектнинг харид нархи ва сотувчи белгилаган бошқа шартлар бўйича таклифлар ва унга илова қилинган танлов савдолари бўйича ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: - Машина трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; - Мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; - Машина трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ(станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; -Жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; - Машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; - Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги; Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2021 йил 14 июл куни соат 11:00да Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2021 йил 13 июл куни соат 18:00да тўхтатилади. Таклифлар тушмаган ёки танлов ўтказилмаган тақдирда такрорий танлов савдолари 2021 йилнинг 30 июл, 17 август, 6 ва 22 сентябр кунлари соат 11:00да ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир иш кун олдин соат 18:00да тўхтатилади. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб савдо ғолибига 10 банк иш кун муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖ ва “O’zagroservis” АЖ билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) Савдо ташкилотчиси “Surxondaryo mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ХАБ “Траст банк” Термиз филиалидаги ҳисоб-рақами: 20208000904941294001, МФО: 01063, СТИР: 302125729. Танлов савдолари ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Баркамол авлод кўчаси 19-уй. Тел: 99-424-87-57. веб-сайт: www.rmm.uz. электрон почта манзили: user100@inbox.uz. Гувоҳнома: 972. Савдоларга марҳамат қилинг!
Мулк нархи: 3 706 599 047 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Сурхондарё вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 14.07.2021
1-такрорий савдо санаси: 30.07.2021
2-такрорий савдо санаси: 17.08.2021
3-такрорий савдо санаси: 06.09.2021
4-такрорий савдо санаси: 22.09.2021