“Samarqand viloyati Agroservis МТП” МЧЖнинг “Nurobod tuman Agroservis MTP” МЧЖ устав жамғармаcидаги улуши бўйича танлов савдоларига мархамат!
14.02.2019
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Оқдарё МФЙ, Оқдарё қишлоғида жойлашган “MNG-Agrokompleks” МЧЖнинг 100 фоиз улуши мулкий мажмуа сифатида
15.02.2019

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ўзбекистон ҚФЙ Шабнам маҳалласида жойлашган “Шуртаннефтгаз-текстил” УКнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши

Эълон матни: Очиқ танлов савдосига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли ва 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорларига хамда “Шуртаннефтгаз” МЧЖнинг 2019 йил 3 июнь кунидаги Ф18/НЖ-3170 сонли буюртманомасига асосан Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ўзбекистон ҚФЙ Шабнам маҳалласида жойлашган “Шуртаннефтгаз-текстил” УКнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши такроран қуйилмоқда. Балансда сақловчи: “Шуртаннефтгаз” МЧЖ. Фаолияти ихтисоси: Тўқимачилик маҳсулотлари ишлабчиқариш. Бошланғич нархи – 37 278 485 000 сўм; Савдо ташкилотчиси: «Qashqadaryo Mulk markazi» МЧЖ, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ Тошсарой кўчаси 20-уй. Телефон: (0 375) 225-41-52. Факс: (0 375) 225-44-58. www.rmm.uz Гувохнома 000494. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар улушнинг бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан «Qashqadaryo Mulk markazi» МЧЖнинг АТ “INFINBANK” Қашқадарё вилоят филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 20208000704942030003, МФО 01135, СТИР 302127131. Дастлабки такрорий танлов савдосида қатнашишга, талабгорлардан буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва 2019 йил 8 июль куни соат 18:00датўхтатилади. Ушбу улуш қуйидаги кўрсаткичлар ва танлов шартлар асосида савдога қўйилади: -бошланғич бадал тўловини 15 фоиздан (умумий закалат пули билан бирга хисобланганда) кам бўлмаган ҳолда тўлаб бериш; - энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш; -энг қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш; - ижарадан фойдаланилаётганлиги; Тўлов муддатлари қуйидагича: -Нархи ЭКИХнинг 10000 баробаридан юқорилиги учун (7-10 йил муддатга). Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2019 йил 10 июль куни соат 11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Қарлиқхона МФЙ, “Тошсарой” кўчаси 20-уй “Qashqadaryo Mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида очилади ва таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Дастлабки танлов савдоси 2019 йил 10 июль куни бўлиб ўтмаган тақдирда ёки мулклар сотилмаган деб белгиланган тақдирда, навбатдаги такрорий савдолар 2019 йил 25 июль ва 2019 йил 9 август куни соат 11:00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Қарлиқхона МФЙ, “Тошсарой” кўчаси 20-уй “Qashqadaryo Mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Такрорий танлов савдосида талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари очилганда таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Навбатдаги такрорий танлов савдосида қатнашишга, талабгорлардан буюртманома қабул қилиш танлов савдоси бўладиган кундан бир иш куни олдин соат 17:00да тўхтатилади. Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади: юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари. Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.
Мулк нархи: 37 278 485 000 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Қашқадарё вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 10.07.2019
1-такрорий савдо санаси: 25.07.2019
2-такрорий савдо санаси: 09.08.2019