ГАЗ 310290010 10 623 KAA
28.09.2020
Хар хил ўлчамдаги аввал фойдаланишда бўлган иссиқлик қувурлари
22.12.2020

Очиқ танлов савдога “Қизилтепа Агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши

Эълон матни: 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-қарори 7 бандига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоий Агросервис МТП” МЧЖнинг “Қизилтепа Агросервис МТП ” МЧЖи устав жамғармасидаги улушлари бўйича “Навоий Мулк маркази” МЧЖ очиқ танлов савдосига таклиф этади Очиқ танлов савдога “Қизилтепа Агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши 2020 йил 25 ноябрдаги №87 сонли буюртманомаси ва жамият кузатув кенгашининг 20.11.2020 йилдаги 4 сонли баённомага асосан жамият устав жамғармасининг 100 фоиз улуши қўйилмоқда. Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, А.Навоий МФЙ, Тинчлик кўчаси 1 уй манзилида жойлашган “Қизилтепа Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз улуши. Балансда сақловчи: “Навоий Агросервис МТП” МЧЖи. Фаолияти-ихтисослиги: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация, таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич нархи – 7 651 680 600 (етти миллиард олти юз эллик бир миллион олти юз саксон минг олти юз) сўм. Танлов савдонинг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (жисмоний шахслар ва якка тартибдаги ҳамда юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдода иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: – юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда. 4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: – машина-трактор паркини асосий фаолият (механизация ва сервис хизмат) турини ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; – мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; – машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш, замонавий дастгоҳлар сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, инвестиция киритиш бўйича таклиф; – жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; – улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; – сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; –машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; – иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги. Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Савдо ғолибига танлов савдо натижалари ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 (ўн) банк иш куни муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдони ўтказиш 2020 йил 15 декабр куни Навоий вақти билан соат 11.00 да Навоий вилояти, хокимлиги маъмурий биносида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2020 йил 30 декабр куни соат 18.00 да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда, танлов савдоси 2021 йил 08 январ ва 15 январ куни соат 11.00 да такроран ўтказилади, такрорий савдога танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади). Талабгорлар улуш бошланғич нархини 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза топширилгунига қадар) савдо ташкилотчиси “Navoiy mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “Ипотека-банк” Навоий вилояти филиалидаги ҳ/р: 2020 8000 7049 4316 4001, МФО 00205, СТИР 302132768, Танлов ғолиби биринчи тўловни улуш бозор қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорини (15 фоиз заклад пулига 15 фоиз қўшимча тўловни) шартнома имзолангандан сўнг, узоғи билан бир ой муддатда тўлаши, қолган 70 фоизни беш йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаши мумкин. Танлов савдоси ва танлов: Ислом Каримов шоҳ кўчасида, 98-уй ёнида жойлашган. Маълумот учун телефон: (99) 360 11 00, (99) 758 45 35 Веб-сайт: www.rmm.uz. Гувоҳнома 1605. Хизматлар лицензияланган.
Мулк нархи: 7 651 680 600 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Навоий вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 08.01.2021
1-такрорий савдо санаси: 15.01.2021
2-такрорий савдо санаси: 15.01.2021