Damas русумли автотранспорт воситаси
22.11.2019

«Хатирчи Агросервис МТП» МЧЖ нинг устав фондидаги 100% улуши сотилмокда

Эълон матни: Очиқ танлов савдога “Хатирчи Агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши 2019 йил 20 ноябрдаги 65-буюртманомасига асосан қўйилмоқда. Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Парахун МФЙ ҳудуди Буюк ипак йўли кўчаси, 31-уй манзилида жойлашган “Хатирчи Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз улуши Балансда сақловчи: “Навоий Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти. Фаолияти-ихтисослиги: Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация, таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич нархи – 8 936 929 000сўм. Танлов савдонинг асосий шартлари: 1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари ( чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин. 2. Танлов савдода иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак. 3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади: – юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда. 4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур: – машина-трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш; – мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш; – машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станок)лар сервис хизматлари турини кўпайтир иш васифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф; – жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари; – улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш; – сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар; –машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар; – иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги. Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Савдо ғолибига танлов савдо натижалари ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 (ўн) банк иши кун муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси “Кармана агросервис МТП” МЧЖ ва "Навоий Мулк маркази" МЧЖ билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдони ўтказиш 2019 йил 14 декабрь куни Навоий вақти билан соат 11.00 да Навоий вилояти, “Хатирчи Агросервис МТП” маъмурий биносида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов 2019 йил 14 декабрь куни танлов савдоси утади. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 13 декабрь куни Навоий вақти билан соат 18.00 да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда, танлов савдоси 2019 йил 30 декабрь, 2020 йил 8, 23 январь, 7, 24 февраль, 10, 25 март, 9, 24 апрель, 11, 26 май, 10, 25 июнь, 10, 27 июль, 11, 26 август, 10, 25 сентябрь, 12, 27 октябрь, 11, 26 ноябрь, 11, 28 декабрь кунлари соат 11.00 да такроран ўтказилади, такрорий савдога танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади). Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) савдо ташкилотчиси “Navoiy mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “Ипотека-банк” Навоий вилояти филиалидаги ҳ/р: 20 20 8000 7049 4316 4001, МФО 00205, СТИР 302132768, Танлов ғолиби биринчи тўловни улуш бозор қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорини (10 фоиз заклад пулига қўшимча 20 фоиз қўшимча тўловни) шартнома имзолангандан сўнг, узоғи билан бир ой муддатда амалга ошириши, қолган 70 фоизини беш йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаши мумкин. Танлов савдоси ва танлов : ,Ислом Каримов шоҳ кўчасида, 98-уй ёнида жойлашган. Маълумотлар учун телефон: (0379) 223-23-25, (99) 758 45 35 Веб-сайт: www.rmm.uz. Гувоҳнома 1605
Мулк нархи: 8 936 929 000 сўм
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Навоий вилояти
Мулк категорияси: Корхона улуши
Савдо санаси: 14.12.2019
1-такрорий савдо санаси: 30.12.2019
2-такрорий савдо санаси: 08.01.2020
3-такрорий савдо санаси: 23.01.2020
4-такрорий савдо санаси: 07.02.2020